Португалия терма жамоаси футболчилари ўз майдонларида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Болгария терма жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазишди.

Учрашувдаги ягона голни 19-дақиқада Марселиньо киритди.

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду 66-дақиқада 11 метрлик жаримани амалга ошира олмади.

Португаллар кейинги ўртоқлик учрашувида Бельгия билан беллашади. Учрашув Португалиянинг Лейрия шаҳрида 29 мартда бўлиб ўтади.