Швейцария бренди болалар соатини суперқаҳрамонларга айлантирди

Технология 26 Март 2016 507

Швейцариянинг "Flik Flak" бренди болалар учун янги соатлар тўпламини ишлаб чиқарди. Соатлар болаларнинг севимли комикслари қаҳрамонлари — Бэтмен ва Суперменга бағишланган. Улар 5 ёшдан катта болаларга мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, йирик рақамлар вақтни тўғри белгилашга ёрдам беради.

Соатлар қора-кўк рангда ишланган бўлиб, уларнинг циферблатида суперқаҳрамонлар тасвири туширилган.

"Flik Flak" Swatch Group таркибига киради, бренд 1987 йилда қайд этилган. Зарббардош соатлар швейцар кварц механизмида ишлайди, матоли ушлагичлари эса 40 градусгача бўлган ҳароратда ювилади.

"Бэтмен Суперменга қарши: Адолат ёқасида" фильми 24-мартдан катта экранларга чиқди. "Пўлат одам" фильмининг давоми бўлган ушбу фильмни "300 спарталиклар, "Тақиқланган услуб" киноасарлари муаллифи Зак Снайдер суратга олди.

Кўпроқ янгиликлар