Бензема хусусий самолёт сотиб олди

Спорт 27 Март 2016 437

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема хусусий самолёт сотиб олган.

28 ёшли бу француз футболчиси ўзининг бу қимматбаҳо мулкини ҳеч кимдан яширмади ва унинг ичида туширилган видеони Инстаграмига жойлаштирди.

«Реал» махлислари унинг бу хариди борасида турли фикрлар билдиришмоқда. Уларнинг орасида футболчининг «Лион» клуби ва Франция терма жамоаси вакили Матьё Вальбуэнага нисбатан шов-шувли ишдан қутилмаган бир пайтда бу харидни амалга ошириш ажабланарли эканини билдирганлар ҳам бор.

Қайд этиш керакки, айни вақтда Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Неймар, Лионель Месси ва Дэвид Бекҳэм каби футболчилар ҳам хусусий самолётларга эга.

Кўпроқ янгиликлар