«Манчестер Юнайтед» жамоаси Испаниянинг «Атлетик» жамоаси сафидаги ҳимоячи Микел Сан Хосе ва яримҳимоячи Оскар Де Маркосни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Goal.com нашрида ёзилишича, ёзги трансферлар вақтида бу режа амалга оширилади. Футболчиларнинг трансфери учун «қизил иблислар» 70 миллион евро тўлашга тайёрлиги айтилган.

Хабар қилинишича, бу футболчиларга жамоанинг айни вақтдаги бош мураббийи Луи ван Гаал томонидан қизиқиш билдирилган. Лекин у жамоани мавсум якунида тарк этадиган бўлса, бу трансферлар амалга оширилиши сўроқ остида қолади.

Жорий мавсумда Сан Хосе «Атлетик» учун ички чемпионатда 26 ўйин ўтказиб, битта гол урди. Де Маркос ҳам шунча учрашувда майдонга тушган ва бир голга муаллифлик қилган.