Баҳрайн термаси бош мураббийи: Ўзбекистонга уч очко учун келдик

Спорт 28 Март 2016 417

ЖЧ-2018 саралаши доирасида Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рақиб жамоа бош мураббийи, 1986 йили Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемиони бўлган собиқ футболчи Серхио Батиста ва футболчи Ҳумаер Асвал иштирок этди. Бу ҳақда uff.uz сайтида маълум қилинган.

Серхио Батиста: Яманга қарши кечган ўйинда анча ўзимизга келиб олдик. Жамоамиз бу ўйинга куч сақлашга ҳам муваффақ бўлди. Биз Ўзбекистонга қарши кечадиган ўйинга тайёрмиз. Биз жуда кучли рақибга қарши майдонга тушамиз ва Ўзбекистон терма жамоаси уч очко учун ўйнашини биламиз. Шу билан бирга биз ҳам ғалаба учун бу ерга келганмиз. Яманга қарши кечган ўйин аллақачон ёддан чиқарилди ва эртага бўладиган ўйинга тайёрмиз.

- Эртага бўладиган ўйинда кучли жисмоний тайёргарлик ҳам талаб қилинади. Бундай ўйинга қай даражада тайёрсиз?

- Биз нафақат жисмонан, балки тактик ва руҳий жиҳатдан ҳам жуда яхши тайёргарлик кўрганмиз. Ўзбекистон қай даражада кучли эканини яхши биламиз ва шунга монанд тайёргарлик олиб борганмиз.

- Ўзбекистонга қарши кечган дастлабки баҳсдан сўнг анча вақт ўтди ва бу вақт оралиғида жамоангизда қандай ўзгаришлар бўлган?

- Ўзгаришлар бўлган, аммо жамоамизнинг асосий фалсафаси аниқ бўлиб қолаверади. Ҳар қанча ўзгаришлар бўлмасин, бизнинг мақсадимиз ўзгаришсиз қолаверади.

- Эртага ёмғир ёғиши ҳақида хабарлар бор. Майдон ҳолати билан танишдингизми ва эртага ёмғир ёққан тақдирда жамоангиз бундай шароитда ўйнашга тайёрми?

- Эртага ёмғир ёғмаса, жуда яхши бўлар эди. Аммо биз ёмғирли ҳавога ҳам тайёрмиз. Жамоамиз ҳар қандай шароитда тўп суришга тайёр. Эртага стадионга келадиган мухлислар ҳам чиройли ўйин кўриш ниятида бўлиши табиий. Бунинг учун майдон қуруқ бўлиши керак.

- Эртага Баҳрайн қарши ҳужумга асосланган ҳимоявий ўйин намойиш қиладими ёки жамоангиз очиқ, ҳужумкор ўйин намойиш этишга журъат эта оладими?

- Бизнинг асосий фалсафамиз, қаерда тўп суришимиздан қатъи назар - ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ва ғалаба қозониш. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳияти ва кучини яхши биламиз ҳамда унутмасликка ҳаракат қиламиз. Аммо биз уч очко учун ҳужум қилиш лозимлигини ҳам яхши биламиз.

- Илгари Баҳрайн анча кучли ҳисобланарди, аммо охирги вақтларда жамоа кучи бироз пастлагандек. Баҳрайн клублари ҳозир фақат ОФК Кубоги билан чекланмоқда. Балки терманинг кучсизланишига сабаб шундадир?

- Баҳрайнга келганимга энди 10 ой бўлди ва бу вақт оралиғида Баҳрайн футбол федерацияси ёрдами билан ижобий ўзгаришлар қилишга интилмоқдамиз. Яна бир нарсани айтиш лозим, охирги вақтларда нафақат Баҳрайнда, балки бутун дунёда футбол ўзгарди. Баҳрайнда футболни кучайтириш учун кўп ишлаш кераклигини биламиз. Охирги вақтларда замон тақозоси билан кучайишда давом этиш зарурияти туғилди ва биз буни ҳис қилиб турибмиз. Бунинг учун тезис ва лойиҳаларга эгамиз. Улар амалга ошириган тақдирда Баҳрайн яна етакчилар орасига қайтади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар