Каталониянинг «Барселона» клуби Голландиянинг «Аякс» жамоаси билан жорий йилнинг июль ойида собиқ футболчи Йоҳан Кройфф хотирасига ўзаро учрашув ташкил қилиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Аякс» уй стадиони «Амстердам Арена» голландиялик афсонавий футболчи шарафига ўзгартирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.