Туркия чемпионатининг 26 турида хавфсизлик шароитлари туфайли ўтказилмай қолган "Фенербаҳче" ва "Галатасарой" жамоалари ўртасидаги учрашув 13 апрель куни ўтказилади. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси президенти Йилдирим Демироненга асосланиб, L’Équipe хабар тарқатган.

Ушбу жамоаларнинг ўйини 20 март куни ўтказилиши керак эди. Аммо, 19 март куни бу жамоалар шарафини ҳимоя қиладиган Истанбул шаҳрида теракт содир этилган ва учрашув номаълум муддатга қолдирилганди.

Манбанинг ёзишича, Демиронен икки жамоа раҳбарияти вакиллари билан учрашувдан кейин 13 апрель санасида тўхталган.

Айни вақтда "Фенербаҳче" Туркия чемпионатининг 25 туридан кейин 59 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. "Галатасарой" эса 39 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.

Истанбулда “Галатасарай” ва “Фенербаҳче” учрашиши керак бўлган стадиондан мухлислар эвакуация қилинди