2016 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайн ва бош вазири Навоз Шарифга Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон президенти қурбон бўлганларнинг ҳамда жабрланганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги болалар истироҳат боғида террорчилик ҳаракати содир этилди. Портлаш оқибатида 72 киши қурбон бўлди, 300 дан зиёд киши жароҳатланди.

Теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олган.