Месут Ўзил: «Чемпион бўлишдан умид узганимиз йўқ»

Спорт 28 Март 2016 413

«Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўз жамоасининг АПЛ чемпионлиги учун пойгадаги вазияти ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Айтишим мумкинки, биз ҳали чемпион бўлиш учун етарли имкониятларга эгамиз. Мавсум якунига қадар оз вақт қолган бўлсада, ҳозирда биринчи ўринда кетаётган «Лестер»ни қолган турларда катта жамоаларга қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Биз эса ўз ўйинларимизда очко йўқотмаслигимиз керак бўлади.

Ҳали чемпионликдан умид узмадик ва бизда вазифани уддалай оладиган футболчилар бор. Вазифани уддалаш осон бўлмайди, қолаверса, «Лестер»нинг қоқилишини кутишга мажбурмиз.

Агар кейинги мавсумда яна совринлар учун курашишни истасак, ёзда таркибни кучайтиришимиз керак бўлади», — дейди Ўзил.

АПЛ мавсумининг тугашига етти тур қолганда «Арсенал» пешқадам «Лестер»дан 11 очко ортда қолиб (битта кам ўйин ўтказилган), учинчи ўринда бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар