Америкалик олимлар бемор терисидан олинган асос ҳужайраларидан юрак ўстиришга муваффақ бўлишди. Қўйилган бу қадам беморга 100 фоиз тўғри келувчи органлар трансплантациясига янги йўл очиб беради.

Тажриба жараёнида трансплантацияга нолойиқ деб топилган 73 та донор юраклардан ясалган каркас тузилмадан фойдаланилган. Ҳарвард тиббиёт муассасасининг бир гуруҳ генетиклар жамоаси бемор қабул қилмаслиги мумкин бўлган ҳужайраларни йўқ қилувчи махсус детергент ишлаб чиқишди. Ҳосил бўлган тузилмага техника ёрдамида асос ҳужайрасига айлантирилган инсон териси ҳужайралари жойлаштирилди.

"14 кундан сўнг махсус суюқлик ичида мушак тўқималари юрак каркасларини ҳосил қилди. Орган етилмаган, аммо нормал юрак ҳолатига келганида электроимпульс таъсир кўрсатилди ва бунинг натижасида юрак уришни бошлади. Авваллари сичқон юраги устидан ана шундай тажриба ўтказилиб, ўз исботини топганди, бироқ энди олимлар лабаратория шароитида инсон юрагини яратиш мумкинлигини исботлашди", деб хабар беради Popular Science нашри.