Тошкентда анъанавий каратэ-до бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда Анъанавий каратэ-до федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада иштирокчилар ката ва кумитэ бўйича баҳслашди.

Мусобақада Отабек ва Асадбек Ражаббоевлар, Давлатжон Ўроқбоев, Асилбек Фармонов, Абдуллоали Турсунов, Шоҳимардон Ҳалимов, Дилфуза Мелибоева, Ирода Ўроқбоева, Наргиза Эсоева, Дилшода Алиакбарова каби спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.