“E-yoshlar”да Наврўз” акцияси қизғин давом этмоқда

Жамият 29 Март 2016 1283

Наврўз байрамига бағишланган тантаналарни нишонлаш навбати энди Тошкент молия институтига ҳам етиб келди. Айём руҳига мос безатилган “Ёшлик” талабалар шаҳарчасидаги майдонда институт ўқитувчилар жамоаси, талабалар ва тадбир меҳмонлари байрам сайлини ўтказишди.

Алоҳида эътироф этиш жоизки, тадбирга иштирокчилар – устоз ва талабалар, меҳмонларнинг катта қисми #NavrUZ ёзуви туширилган махсус футболкаларда ташриф буюришди.

Хурсандчилик, тинч ва хотиржам ҳаётимиздан шукрона руҳида ўтказилган байрам тантанаси давомида қатнашчилар томонидан туширилган суратлар ва видеолавҳалар фаол равишда e-yoshlar.uz сайтига жўнатиб турилди.

Талабалар иштирокида юртимизнинг турли вилоятлари урф-одат ва анъаналари акс этган саҳна кўринишлари, рақс ва қўшиқлар йиғилганларда катта қизиқиш ва улкан таассурот қолдирди. Санъаткорларнинг чиқишлари, байрамона безатилган дастурхон кўтаринки кайфият янада ортишини таъминлади. Байрам сайли кўринишида ўтказилган тадбир талабаларга қувончли лаҳзалар ва аъло кайфият тақдим этди. Йиғилганларнинг барчаси байрам маросимидан хурсанд ва шод ҳолда айём тароналарига жўр бўлишди.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар