2015 йили Ўзбекистонда 25329,1 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

Ўзбекистон 29 Март 2016 1398

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг ўтган йил натижаларига бағишланган ҳисоботида қайд этилишича, 2015 йили мамлакат қурилиш соҳасида 2014 йилга нисбатан 17,8 фоиз кўп маблағ ўзлаштирилган, яъни 25329,1 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Шулардан 79,2 фоизи янги қурилиш, қайта таъмирлаш, корхоналарни кенгайтириш ҳамда техник қайта жиҳозлаш ҳиссасига тўғри келади.

Нодавлат қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар 23812,4 млрд сўмни ташкил этиб, шу соҳанинг 94,0 фоизини ташкил этди.

Сув тармоқлари қурилишига жами 378,4 млрд сўм сарф этилган бўлиб, шундан республика бюджети маблағлари 185,3 млрд сўм (49 фоиз), хорижий сармоя ва кредитлар 167,8 млрд сўм (44,3 фоиз), аҳоли маблағлари ҳисобидан киритилган сармоя эса 21,7 млрд сўмни (5,8 фоиз) ташкил этди.

Корхона ва ташкилотлар томонидан бу соҳага киритилган сармоялар 1,6 млрд сўм (0,4 фоиз), бошқа молиявий манбаларнинг харажатлари 2,0 млрд сўмдан (0,5 фоиз) иборат бўлган.

Янги газ тармоқлари барпо этишга сарфланган харажатларнинг 100 фоизи, яъни 13,6 млрд сўмлик ишлар мижозлар ҳисобидан қопланган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36238 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42801 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5719 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17407 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 6082 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 2091 Жамият
Кўпроқ янгиликлар