Сўнгги вақтларда актёр Алишер Узоқов ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Баъзилар уни вафот этгани ҳақида гапирса, яна кимлардир оғир бетоб деган хабарлар тарқатди. Шунингдек, актёрнинг сочлари тўкилиб кетганлиги сабабли энди кино ўйнамайди, деган миш-мишлар ҳам "болалади".

Узоқ вақтгача сукут сақлаган актёрнинг сабр косаси тўлган шекилли, бугун у ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали ўз мухлисларига хабар қолдирди:

“Дўстлар, мен тирикман! Соғман! Ҳа, шу билан бирга мен калман!!!”

Шу кунларда Алишер Узоқов бошқа санъаткорлар билан бирга юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ўтказилаётган "Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалида иштирок этмоқда.