Брюсселдаги худкуш террорчи «Интер»нинг собиқ футболчиси исм-шарифидан фойдаланган

Спорт 29 Март 2016 411

Бельгия пойтахти Брюсселдаги терактларни амалга оширишда иштирок этган худкуш-террорчи Холид ал-Бакравий қалбаки ҳужжатларни расмийлаштиргани маълум бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри берган хабарга кўра, аэропортда ўзини портлатиб юборган ал-Бакравий ўзи учун Италиянинг «Интер» клуби собиқ футболчиси Иброҳим Мааруфий ҳужжатларини тўғрилаб олган. 2015 йилда террорчи Брюсселдан Италияга учиб келган, кейин эса Грецияга йўл олган. Бакравий Париждаги терактларни амалга оширган Салоҳ Абдуислом билан кўришган ва Брюсселдаги метро бекатида яқин жойдаги уйларнинг бирида ижара асосида яшаб келган.

Мааруфий икки йил мобайнида миланликлар сафида тўп сурган бўлиб, бу даврда 6 гол киритишга муваффақ бўлган. Ҳозирда 27 ёшли футболчи Италия учинчи дивизиони вакили «Паганезе» клуби шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Брюсселдаги терактлар натижасида 30дан ортиқ одам вафот этган 100 нафардан ортиқ киши жароҳатланганди.

Кўпроқ янгиликлар