Ева Карнейро футболни тарк этди

Спорт 29 Март 2016 428

«Челси» жамоасининг собиқ шифокори Ева Карнейро футболдаги фаолиятини давом эттирмасликка қарор қилган.

Goal.com нашрининг хабарига кўра, Карнейро энди ўзи туғилиб ўсган Гибралтардаги тиббий клиникада ишлайди.

Унинг «Челси» ва Жозе Моуриньо билан боғлиқ суд жараёни эса давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг кузида ўша вақтда лондонликлар жамоаси бош мураббийи бўлган Моуриньо Карнейрони ўз ишига халақит қилишда айблаб, раҳбариятга босим ўтказган ва шифокорнинг ишдан четлатилишига эришганди.

Шундан сўнг, Ева Карнейро жамоа ва мураббийни ўзини ноқонуний равишда ишдан четлатганликда айблаб судга берган. У Моуриньонинг ўзидан ошкора тарзда узр сўрашини талаб қилган.

Кўпроқ янгиликлар