Франциялик Клои Демуанье Counter-Strike’даги ўйинларни жонли трансляция қилмоқда, бунда у компьютерга уланган лаб бўёғи орқали рақибларини йўқотади.

Ўйиндаги қаҳрамон одатда клавиатура ёки сичқонча ёрдамида бошқарилади. Демуаньеда эса ўзгача: у сичқонча орқали ҳаракат қилади, қуролини алмаштиради ва нишонга олади (олдинга ҳаракатланишга чап тугма, ўнг тугма нишонга олади, ғилдиракчалари билан қуролини алмаштиради). Ўқ узиш учун Клои лаб бўёғини лаби томон тортади.

У Twitch каналида июнь ойига қадар ҳафтада бир марта трансляция ўтказиш ниятида.

Ўйин учун ноодатий қуролларни қўллаш учун Клои Makey Makey мажмуасини сотиб олди. Бу мажмуа орқали, масалан, Super Mario’ни сабзилар ёрдамида ўйнаш мумкин.