Икки кун ичида бельгиялик иккинчи велопойгачи вафот этди

Жамият 29 Март 2016 422

Roubaix-Lille Mеtropole жамоаси аъзоси бўлган бельгиялик велопойгачи Дан Мюнгхер шифохонада юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақида 29 март сешанба куни француз жамоасининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

"Афсус билан шуни маълум қиламизки, жамоамизга шу йил қўшилган велопойгачимиз дунёдан кўз юмди. Мюнгхер шифохонада ота-онаси ва синглиси қуршовида жон берди. Дан бошқаларга ёрдам бериш мақсадида ўз органларини туҳфа этди, бу унинг истаги эди", — дейилади хабарда.

Юрак хуружи 27 март якшанба куни, пойга вақтида содир бўлди. Спортчи Франциянинг Аяччо шаҳридаги шифохонага оғир аҳволда етказилган.

28 март душанба куни эса Франциянинг бошқа Лилля шаҳридаги шифохонада бельгиялик яна бир велопойгачи — 25 ёшли Антуан Демуати вафот этди. У ҳам пойга вақтида жабрланиб, мотоцикл билан тўқнашиб кетган. Шу воқеадан сўнг унинг органлари уч кишининг ҳаётини сақлаб қолган.

Кўпроқ янгиликлар