Месут Ўзил Венгерни жиддийроқ трансферлар қилишга чақирди

Спорт 29 Март 2016 476

Лондонинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил жамоа бош мураббийи Арсен Венгерни ёзги трансферлар пайтида фаол бўлишга чақирди.

«Биз келгуси мавсум жуда қийин бўлишини биламиз. Турнир жадвалида бу йилгидек юқорироқ бўлишимиз учун таркибни янада кучайтиришимиз керак бўлади.

Ҳар доим ким қанча инвестиция киритиши қанча маблағ сарфлаши қизиқ.

АПЛ топ-мураббийлар ташриф буюришмоқда. Албатта биринчи навбатда Гвардиолани назарда тутиб айтмоқдаман. Хосеп қаерда ишлаган бўлса, унинг барча ҳаракатлари омадли чиққан. Пепнинг жамоалари доим ўйинни бошқариб боришади. Рақиб жамоалари эса ҳар доим Гвардиола жамоаси билан ҳадиксираб ўйнашади.

Менга унинг «Манчестер Сити» билан қандай ютуқларга эришиши жуда қизиқ. У Англияда таклиф қиладиган футбол мухлисларни ҳайратга солади», — дея Гвардиолага нисбат берган Ўзил.

Кўпроқ янгиликлар