ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаши доирасида яна бир марта тўқнаш келаётган Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари шу вақтгача жами 10 марта ўзаро учрашув ўтказган (битта ўйин натижаси бекор қилинган). Бу ўйинларда 3 марта Ўзбекистон, 2 марта Баҳрайн ғалаба қозонган. Қолган 5 та учрашувда ғолиб номи аниқланмай қолган. Тўплар нисбати 14:8, устунлик Ўзбекистон томонида.

2001 йил. Ўзбекистон 2:0 Баҳрайн
2004 йил. Ўзбекистон 2:2 Баҳрайн, пен(3:4)
2005 йил. Ўзбекистон 1:1 Баҳрайн
2005 йил. Ўзбекистон 0:0 Баҳрайн
2009 йил. Ўзбекистон 0:1 Баҳрайн
2009 йил. Ўзбекистон 0:1 Баҳрайн
2010 йил. Ўзбекистон 4:2 Баҳрайн
2010 йил. Ўзбекистон 1:1 Баҳрайн
2014 йил. Ўзбекистон 0:0 Баҳрайн
2015 йил. Ўзбекистон 4:0 Баҳрайн

Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Александр Гейнрих ушбу тўқнашувларда энг кўп гол урган футболчидир. У Баҳрайн дарвозасига 3 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги баҳс 29 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.