Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувининг Брюсселдан Лейрияга кўчирилиши борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ўта муҳим ўйин. Бу ўйин футболда қўрқув бўлмаслигини, одамлар қўрқмаслигини кўрсатиб бериши керак. Биз бундай нарсалар билан юзма-юз учрашишимиз керак.

Ҳеч ким бизни ўзимиз истамаган ишни қилишга мажбурлай олмайди. Ўйиннинг ўтказилиши эса ёвузликка қарши чиқишимиз бўлади.

Агар Бельгия билан ўйин терактлардан кейиноқ ўтказилганида бу ўйин бўлмасди, у кунларда одамлар ҳиссиётлар таъсиридан чиқиб кетмаган эди», – дейди Сантуш.

22 март кунги терактлардан кейин 29 март куни ўтказилиши керак бўлган учрашув бекор қилинган, кейинроқ бу ўйинни шу куни Португалиянинг Лейрия шаҳрида ўтказишга келишилганди.

Бельгия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди