27 мартдан бошлаб Угам-Чотқол давлат миллий боғи бошқармаси негизидаги Бричмулла ўрмон хўжалиги корхонасида экологик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида эман, каштан ва япон софорасининг 1000 дан кўпроқ кўчатлари экилди.

Ушбу тадбир ташкилотчилари Тошкент давлат аграр университети иштирокида Давлат табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Экосан" хайрия жамғармаси ва "Экомактаб" ННТ бўлди. Тадбир 2012 йил 21 декабрда БМТ Хавфсизлик кенгаши Бош ассамблеяси томонидан тасдиқлаган Халқаро ўрмон кунига (21 март) бағишланди.

Тадбирдан мақсад Бричмулла ўрмон хўжалиги ишчиларига дарахтлар ўтказиш ва ўрмонни муҳофаза қилиш тадбирларида амалий кўмак кўрсатишдан иборат бўлди.

Дарахтларни экишда аграр университетининг 50 дан кўпроқ талабаси, маъсул ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, бренд компаниялари вакиллари иштирок этдилар. Кўчатлар Юқоричирчиқ туманинг янги қурилган даҳалари ҳудуди, Тошкент – Чорвоқ йўли бўйлаб экилди.

Маълум қилинишича, экин учун бу дарахт турлари бежиз танланмаган. Япон софораси ва каштан мевалари шифобахш хусусиятларига эга. Каштан дарахтининг битта катта ёшдагиси 20 минг куб метр ҳажмдаги ҳудудни чиқинди газлардан тозалай олади. Эман эса ўзининг фитонцид (бактерияларга қарши) хусусиятлари билан маълум.