«Манчестер Юнайтед» футболчиси Уэйн Руни жорий йилнинг 13 февраль куни Англия чемпионати доирасидаги «Сандерленд»га қарши ўйинда (1:2) тиззасидан олган жароҳатидан даволанишда давом этмоқда. Ҳужумчи апрель ойининг ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда.

The Telegraph нашри берган маълумотга кўра, Рунининг жароҳати бу қадар жиддий тус олишига «МЮ» бош мураббийи Луи ван Гаал сабабчи бўлган. «Сандерленд»га қаши учрашувда мураббий уни оғриқ билан ўйнашга мажбурлаган.

Қайд қилинишича, 65-дақиқада, ҳисоб 1:1 кўринишини олганида, Руни ўзини захирага олишларини сўраган, бироқ ван Гаал уни майдонга қолишга мажбур қилган.