Виктория Бекхэм турмуш ўртоғини ўз компаниясидан бўшатиб юборгани маълум бўлди

Маданият 29 Март 2016 1144

Бекхэмлар оиласи ўз бизнесларини унинг самарадорлигини ошириш мақсадида қайта ташкил этишди, шу муносабат билан собиқ футболчи Дэвид Бекхэм Victoria Beckham Ltd компаниясида рафиқаси ва бош директор Роберт Доддс билан 6 йиллик хамкорликдан сўнг компания директори лавозимини тарк этди.

Бекхэмлар оиласидаги эр-хотиндан ҳар бири ўз даромадларини алоҳида мустақил олишади: Виктория – Victoria Beckham Ltd. даги, Дэвид – David Beckham Ventures’даги. Энди маълум бўлишича, улар бизнесни юритишнинг бундай усулига бир йилдан бери амал қилишади.

Дэвид Бекхэм рафиқасининг компаниясини 2014 йил 10 декабрдаёқ тарк этган ва ажрашиш ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқармаслик учун буни махфий тарзда амалга оширган. Шу куни барча акционерлик капитали Victoria Beckham Ltd ва David Beckham Ventures’га нисбатан бош компания – Beckham Brand Holdings Ltd. га ўтказилган, бу компанияда Дэвид ва Виктория директор бўлиб, уни бир хил улуш билан бошқарадилар.

Жуфтлик вакили бундай қарорнинг сабабларини келтириб ўтди: "Дэвид ва Викториянинг компаниялари охирги вақтлар кучли ўсиб кетди. Уларда умуман турли фаолият тури бўлган эди: David Beckham Ventures лцензиялаш билан, Victoria Beckham Ltd. эса модалар билан шуғулланади. Уларнинг уюшма ҳолида бирга бўлишига бошқа маъно йўқ", деб айтди вакил.

Дэвид Бекхэм қайта ташкил этишга қарамасдан рафиқаси брендига ёрдам бермоқда. 2016 йил мартида Дэвид рафиқаси компаниясини касод бўлишдан сақлаб қолди ва унга 5,2 млн фунт стерлинг киритди.

Бўлиб ўтган воқеа жуфтлик ажралиб кетгани, бизнесни қайта ташкил этиш эса расмий ажримдан аввалги мажбурий расмиятчилик ҳақидаги миш-мишларнинг оралашига сабаб бўлди. Бироқ, Дэвид ва Виктория вакиллари юлдузларнинг ўзи каби бу гапларни инкор қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45325 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15306 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95298 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 160 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 259 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1583 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1594 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3003 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1954 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3330 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар