Kyodo нашрининг хабарига кўра, баъзи япон компаниялари ўз ходимларига фарзандларини ишхонага олиб келишга ёки уйдан туриб масофада ишлашга ижозат беришди. Шу йўл билан компания ишчи кучи етишмовчилиги муаммосини ҳал қилмоқчи, шунингдек, ишчи жамоаларда аёллар сонини оширмоқчи.

Ундан ташқари оилага йўналтирилган ишчи муҳитни яратиш учун баъзи компаниялар фарзанд дунёга келиши ёки унинг тарбияси муносабати билан ишдан кетган эски ходимларини жалб қилиш йўлларини қидирмоқда.

Агентлик бунга мисол тариқасида ходимаси 3 ёшли фарзанди билан ишхонага келаётган Токионинг Sow Experience Inc. компаниясини мисол қилиб келтиради.