Япония қиймати 273 миллион долларлик энг янги космик телескопи билан алоқани йўқотиб қўйди. Телескоп NASA аслаҳаларини олиб кетаётган эди.

Космик мослама коинотнинг рентген ва гамма нурларидаги юқори энергиясини тадқиқ қилиш ҳамда ўта катта ҳажмли қора туйнуклар ва галактик тўпланмаларни кузатиш мақсадида яратилган эди. 

Радар кузатувлари кўрсатади-ки, 17 февраль куни учирилган Хитоми орбитаси 26 март куни кескин ўзгарган, шундан сўнг космик мосламанинг Ер билан алоқаси йўқолган.

Астрофизик Жонатан Макдауэллнинг сўзлари бўйича, шунчаки алоқа узилишидан муҳимроқ қандайдир “энергетик ҳодиса” содир бўлган.
Хитоми бортидаги вазият ҳам мавҳум. Олимлар ҳозир ушбу ҳолатни ўрганмоқдалар.

JAXA Япония космик агентлиги космик мосламадан сигналлар оқимини қабул қилганини маълум қилган.

Космик мослама бутунлай қўлдан бой берилганига ишора қилувчи хабарларга қарамасдан Макдауэлл умидини йўқотмаяпти.