Англия терма жамоаси ҳамда "Сандерленд" клубининг собиқ футболчиси, вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлганликда айбланиб 6 йилга қамалган футболчи Адам Жонсоннинг ҳаётига қамоқхонада суиқасд амалга оширилган. Бу ҳақда Тhe Sun хабар ёзган.

Манбанинг маълумотига кўра, у Армли қамоқхонасига келтирилиши биланоқ у ерда уни "Лидс Юнайтед" ва "Бредфорд" жамоаларининг мухлислари бўлган маҳбуслар кутиб олган.

Қамоқхонада пол артиш билан банд бўлганида собиқ футболчига бошқа маҳбуслар устаралар билан ҳамла қилишган ва унинг чов қисми ҳамда орқасига зарбалар беришган.

Бундан ташқари, маҳбуслар вояга етмаган қизни зўрлагани учун қамалган Жонсонга Армли қамоқхонасидан кетиши кераклигини, акс ҳолда кейинги сафар бошқачароқ йўл тутишларини айтишган.

Жонсон 2012 йилда "Манчестер Сити"дан "Сандерленд" жамоаси сафига келиб қўшилган, у "қора мушуклар" сафида 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. У футболчилик фаолияти давомида "Мидлсборо", "Лидс" ва "Уотфорд" жамоаларида ҳам ўйнаган. Шунингдек, Англия терма жамоаси сфаида 12 ўйин ўтказиб, 2та гол муаллифи бўлганди.

Англиялик футболчи жинсий зўравонликда айбланиб 6 йилга қамаладиган бўлди

«Сандерленд» вояга етмаган қиз билан ишқий муносабатда бўлганини тан олган футболчисининг шартномасини бекор қилди