30 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов икки кунлик расмий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди.

"Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашишди", деб хабар қилади вазирликнинг ахборот хизмати.

Мулоқот давомида айни пайтда Германия раислигидаги ЙХҲТ кун тартибининг долзарб масалаларига, шунингдек Ўзбекистон ва Германиянинг ушбу ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Германия элчиси Наитҳарт Хёфер-Виссинг қатнашди.