"Барселона" жамоасининг туркиялик футболчиси Арда Туран каталонияликлар жамоаси сафида совринлар қўлга киритиш ниятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Мен "Барселона" билан шартнома тузаётганимда ўзгача ҳиссиётларни бошдан кечиргандим: Агар жуда яхши ўйнаб кетсам, "Барселона" футболчисига айланаман. Агар шунчаки яхши ўйнасам, "Арсенал"га йўл оламан.

"Барселона"га ўтишга қарор қилиш учун бу жамоада Мессининг борлигигина кифоя қилмайди. Мен бу жамоага ЕЧЛ ғолиби бўлиш мақсадида келганман. Мен Леонинг дунё футболи тарихидаги энг зўр футболчилардан бири эканини инкор этмайман. Лекин мен бу жамоага совринларга эга чиқиш учун келганман", дея Тураннинг сўзларини келтиради Diari Ara.