Супероғир вазн тоифасининг WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони бўлган Тайсон Фьюри Александр Поветкин ва Уайлдер ўртасидаги жанг борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Уайлдер Поветкинни нокаутга учратади. Поветкинни биз билан солиштирганда у пакана миттивойга ўхшайди. У худди енгил вазн тоифасидаги боксчиларни эслатади. Бундан ташқари унинг ияк қисми жуда кучсиз ва у зарбаларни яхши кўтара олмайди. Владимир Кличкога қарши учрашувда неччи марта йиқилганди, 19 мартами? У ҳар сафар Кличкодан ўзининг жағ қисмига зарба қилиб олиб йиқилганди.

Кличкодан кейин бу Уайлдер/Поветкин жуфтлиги ғолиби, аниқроғи Уайлдерга қарши рингга чиқаман. Кейин эса Мартин ва Жошуа жанги ғолиби билан», — дейди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Поветкин - Уайлдер жанги 21 май куни Москвада бўлиб ўтади.