MSQRD тарихи: Беларуслик уч дастурчи ўз лойиҳасини Марк Цукербергга сотишга муваффақ бўлгани ҳақида

Технология 30 Март 2016 726

2016 йилнинг март ойи бошида Facebook ижтимоий тармоғи машҳур MSQRD дастурини қўлга киритганини маълум қилди. Бу дастур видеодаги ниқобларни реал вақтда кийиб кўриш имконини беради.

Мавжуд манбалардан фойдаланган ҳамда компания асосчиси Евгений Невгень билан суҳбатлашган vc.ru бош муҳаррири компания муваффақияти сабаларини таҳлил қилиш ва жамоанинг келгусидаги режларини билиш мақсадида MSQRD яратувчиларининг танишувларидан то Facebook билан тузган битимигача бўлган тарихини бир мақолада жамлади.

Компания асосчилари - Евгений Невгень, Сергей Гончар ва Евгений Затепякин.

Невгень Минскдаги «Президент-Отель» меҳмонхонасида бўлиб ўтган «Про бизнес.LIVE» тадбиридаги иштироки чиғида Сергей Гончар билан танишиб қолади.

"Мен лойиҳани намойиш этаётгандим, Сергей залда ўтирганди, у менга савол бера бошлагани туфайли анжуман бир муддатга тўхтаб қолди. Биз суҳбатга шу даражада киришиб кетдикки, бизни ҳеч ким тўхтата олмади", - дейди Евгений Невгень.

Сергей ёшлигидан дастурлашга қизиқади. Бунга ота-онасининг компьютер совға қилиши ҳамда акаси олиб келган Дмитрий Гурскойнинг Flash ва ActionScript`га бағишланган китоби сабаб бўлган. У ўқиб-ўрганиб, энг яхши дастурчилардан бирига айланади ва асосан унинг билими ва малакаси туфайли MSQRD лойиҳаси пайдо бўлди.

Евгений Невгень мактаб давридаёқ ҳар бир инсон ўз саҳифасини яратиши мумкин бўлган хизмат турини ўйлаб топган.

"У пайтлар мен ижтимоий саҳифа нималигини билмасдим, у шунга ўхшаш нарса эди - профиль, девор, одамлар ўзаро мулоқот қилиши мумкин бўлган", -дейди у.

Мактабда ҳеч ким бу концепцияни тушунмайди. Кейинчалик Евгений шунга ўхшаш бошқа дастури билан республика танловида ғолиб бўлади.

Мактабдан сўнг Сергей олимпиада дастурлари билан шуғуллана бошлади, у Flash мультипликациясини яратди ҳамда интерактив дастурларни амалга оширди. Унинг фаолияти тадбиркор Антон Волковни қизиқтириб қўяди ва у Сергейни AlternativaPlatform ўйин компаниясида 3D-ҳаракати билан шуғулланишга таклиф этади. Шу даврни Гончар ўз ҳаётидаги кескин бурилиш деб ҳисоблайди. Alternativa Platform`нинг энг илғор лойиҳаси - "Онлайн танклар" ўйини.

Икки йил ичида Сергей бу соҳадаги энг кўзга кўринган мутахассислардан бирига айланади. Унинг Facebook ижтимоий тармоғидаги Stage3D гуруҳи 2000дан ортиқ мутахассисларни ўзида жамлаган.

Невгень SplitMetrics`даги фаолияти давомида турли ғояларни синовдан ўтказди. Ўша пайтда Periscope тез ўсаётган эди - тадбиркор одамларга мулоқот чоғида ҳиссиётларни қўшувчи ускуна кераклигини англаб етди, бундай воситалар сифатида айнан фильтрлардан фойдаланилди. Невгень ва Гончарнинг фикрларига кўра, бундай ускуна мулоқотни янги босқичга олиб чиқиши керак эди.

Snapchat ва Looksery ўртасидаги келишув ўйланган режаларни амалга оширишга туртки бўлди. Невгень Гончарга ғоя ҳақида эслатиб қўйди. Уларнинг бу йўналишда муайян режалари бор эди. Сергей янги лойиҳани намойиш этганида, унга бу хизматни App Store`да қачон пайдо бўлиши ҳақида савол беришди, у Евгений билан келишиб "Рождествогача" деб жавоб беради. Байрамгача атиги 3 ҳафта қолган бўлса-да, улар омма олдидаги ваъдаларининг устидан чиқишди. Янги йил билан боғлиқ ниқоблар - маймун ва айиқ - дастурни янада юқумли қилишди: фойдаланувчилар бир-бирларини улар ёрдамида байрам билан табриклашди. Булардан ташқари яна бошқа ниқоблар ҳам бўлиб, улар орасида айниқса Леонардо ди Каприо ва Сталин ниқоблари оммалашди.

Бир ой ўтиб бу дастурдан фойдаланувчилар сони миллионга етди, икки ойда - 10 миллион, Facebook билан битимга келиш давригача - 16 миллион, мақола нашр қилингунча эса - 35 миллионни ташкил этди. Apptopia компаниясидан бўлган Business Insider эксперти Жонатан Кейнинг таъкидлашича, бундай ўсиш сурати жуда камдан-кам ҳолатларда кузатилади.

Дастур кўп мамлакатларда App Store рейтингининг биринчи ўринларига кўтарилди.

Затепякин - асосчилар орасида энг катта ёшлиси. Гончар ва Невгень 23 ёшда. Улар қуйидаги тартибда ишлайдилар - Затепякин технология билан шуғулланади, Гончар графика ишлаб чиқаради, Невгень эса дизайн ва ниқоблар учун жавобгар.

Facebook билан келишилган битимни Невгень "тезлашиш имкони" деб изоҳлайди, ахир Марк Цукербергнинг ижтимоий тармоғи 1,5 миллиард кишини ўз ичига олади.

Бу жамоа яна иккита жиддий таклиф олди - бири АҚШдан, иккинчиси бошқа давлатдан. Шунингдек яна 3-4 компаниялар уларга катта қизиқиш билдирмоқда. Business Insider нашрининг таъкидлашича, улардан бири Twitter ҳисобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар