Евро-2016 мезбонлари Франция терма жамоаси ўз майдонида кечган ўртоқлик учрашувида Леонид Слуцкий бошчилигидаги Россия термасини мағлубиятга учратди. "Учранглилар"нинг 4та голига руслар икки марта жавоб қайтара олишди.

Франция сафида голларга Канте, Жиньяк, Пайе ҳамда Коман муаллифлик қилишган бўлса, Россия сафида Кокорин ва Жирков биттадан гол киритишга муваффақ бўлишди.

Ўртоқлик ўйини
Франция – Россия 4:2
Голлар: 9 Канте, 38 Жиньяк, 64 Пайе, 76 Коман,– 56 Кокорин, 68 Жирков
Франция – Льорис, Эвра, Сако, Санья, Варан (Матье, 46; Динь, 54), Канте, Диарра, Погба, Гризманн (Пайе, 63), Марсьяль (Коман, 46), Жиньяк.
Россия – Акинфеев, Березуцкий, Кузьмин, Березуцкий, Жирков (Смолников 69), Головин, Широков (Мамаев 70), Шатов, Дзагоев, Кокорин (Смолов 80), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Кокорин 36, Кузьмин 46, Березуцкий 63.