2016 йилнинг 30 март, чоршанба куни Ўзбекистон Республикаси ва Исроил Давлати ташқи ишлари вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда томонлар турли йўналишлардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ва инвестицион, маъданий-гуманитар ҳамкорликни атрофлича муҳокама қилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Исроил делегациясига ТИВ бош директорининг биринчи ўринбосари Жереми Иссахаров раҳбарлик қилди. Маслаҳатлашувларда Исроил элчиси Кармела Шамир иштирок этди.