Олимлар нанотузилмали метаматериаллар негизида оптик сенсор ишлаб чиқишди. Унинг сезгирлиги ҳозирда тиббиётда мавжуд датчикларникидан миллион марта юқори. Ушбу иш юзасидан ёзилган ҳисобот Nature Materials журналида чоп этилган. Бу ҳақда RNS (Рамблер янгиликлар хизмати) хабар қилган.

Тадқиқотчиларнинг мақсади танада айланиб юрувчи саратон ҳужайраларидан ҳосил бўлувчи ферментнинг илк молекулаларини аниқлашга имкон берадиган усулни ишлаб чиқишдан иборат бўлган.

«Маълумки, саратонни даволаш, уни қанчалик вақтли аниқлашга боғлиқ. Илк босқичда саратонни тарқатувчи ҳужайралардаги оқсиллар 500 дальтондан паст бўлган ўта кичик молекуляр массага эга бўлади. Бу уларни мавжуд усуллар ёрдамида аниқлаш имконини бермайди», – деб ёзган тадқиқот раҳбари Жузеппе Странге.

Олимларнинг фикрича, наносенсор ёрдамида саратон ҳужайраларини энг бошланғич даврида аниқлаш имкони пайдо бўлади. Яқин орада сенсорни клиник синовлардан ўтказиш режалаштирилган.