«Валенсия» жамоаси бош мураббйи Гари Невилл ўз лавозимини тарк этди.

Испания клуби сайтида инглиз мутахассиси билан шартнома бекор қилингани ҳақида маълум қилинди.

«МЮ»даги футболчилик фаолиятидан кейин телевидениеда ишлай бошлаган Невилл «Валенсия»га 2015 йилнинг декабрида мавсум якунигача бош мураббий сифатида тайинланганди.

Эндиликда мавсум якунигача жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида Пако Айестаран ишлайди.

Невилл бошқарувида жамоа Испания чемпионатида кетма-кет ғалабасиз 10 ўйиндан иборат антирекорд қайд этди. Бундан ташқари, жамоа Испания кубоги ярим финалида «Барселона»дан 0:7 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

4 ой давомида «Валенсия» барча турнирларда 10та ғалаба, 7 дуранг ва 11та мағлубият қайд этди.