“Машҳура” ёшлар талабига мувофиқ ўз кўламини кенгайтирмоқда

Жамият 31 Март 2016 987

31 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижодий уйида XIV халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Унда, жумладан, “Машҳура” ўқув маркази ҳам қатнашмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда “Машҳура” ўқув марказида 30 дан ортиқ касб-ҳунарга йўналтирувчи ўқув курси ташкил этилган. Хусусан, ота-оналар ва ўқувчилар талабига биноан “супер келинчак” курси, оила психологияси, компьютерда либосларни моделлаштириш, йигитлар талабига биноан эркаклар стилисти курси очилган. Ўқув марказининг филиаллари республикамизнинг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Чирчиқ, Ангрен, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон, Наманган, Андижон, Қарши ва Ургенчда фаолият юритмоқда.

Маълумот учун, “Машҳура” фирмаси – Ўзбекистон халқи ишончини қозонган ва ёшларга ҳаётда зарур бўлган ҳунарларни ўргатиш билан шуғулланувчи етакчи ўқув марказидир.

Марказ ўз фаолиятини 1994 йилдан 5та ўқув курси бўйича ёшларга ҳунар ўргатишдан бошлаган. 2000 йилда курслар сони 11тага етган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 22тани ташкил этади. Фирма қошидаги филиалларда “Машҳура” ўқув курсларини тамомлаган, Ўзбекистонда ташкил этилган малака ошириш курсларида билимларини мустаҳкамлаган мутахассислар таълим беришади.

Марказда ҳунар ўргатишдан ташқари, ўзбек аёлларининг маънавий камолотини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Кўплаб таниқли адиблар ва санъаткорлар билан учрашувлар, кўнгилли дам олишлар учун концертлар ташкил этилади.

Ўқув маркази фаолияти билан mashhura.uz сайти орқали яқиндан танишиш имконияти бор.

Кўпроқ янгиликлар