Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-10, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим туманларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.