Каталониянинг «Барселона» клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген мавсум якунига етгач, Англиянинг «Манчестер Сити»га ўтадиган бўлди.

Британиянинг The Telegraph нашри берган хабарга кўра, 23 ёшли германиялик дарвозабон ёзда «шаҳарликлар» бошқарувини қўлга оладиган Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаш иштиёқи борлигини маълум қилган.

Газетада ёзилишича, «Сити» тер Штеген учун тахминан 20 миллион фунт маблағ тўлайди, жамоанинг иккинчи дарвозабони Вилли Кабальеро эса ёзда Манчестерни тарк этади.

Хабарда алоҳида қайд этилишича, «Сити» тер Штеген учун курашда, олдинроқ эса Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Илкай Гундўған учун курашда ҳам «Ливерпуль»ни ортда қолдириб кетган.