Хитойнинг Куинан шаҳрида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилаётган Осиё ва Океания қўшма лицензион чемпионатида биринчи ўзбекистонлик спортчи йўлланмани нақд қилди.

Миллий олимпия Қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун бугун рингга кўтариладиган 7 нафар ўзбекистонлик боксчидан биринчи бўлиб баҳсларга киришган Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) ярим финалда мўғилистонлик Ган-Эрден Ганхуягни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал баҳсига чиқиш билан бирга “Рио-2016” ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритди.