Ижтимоий тармоқларда тарқалган қўрқинчли селфи

Жамият 31 Март 2016 475

Твиттер фойдаланувчиларини 27 март куни тармоқда пайдо бўлган қўрқинчли селфи ҳайратга солди.

Суратда ёш жуфтлик кўзгули ойна қаршисида суратга тушган. Шуниси қизиқки, ойнада қизнинг акси кўринмоқда, аммо унга қиз тескари бўлиб турибди. Уч кун ичида сурат 16,5 минг ретвитларни йиғди.

9gag.com сайтида илк бор пайдо бўлган суратнинг ҳақиқий эканлиги кўплаб музокараларга сабаб бўлди. Фикрлар иккига ажралди: кўплаб инсонлар сурат фотошоп томонидан ўзгартирилган, деб ҳисобласа, қолганлар уни сир-синоат билан боғлашмоқда.

Кўпгина фойдаланувчиларни бу сурат жуда ҳам қўрқитди. @JunkieCentric номли фойдаланувчи сайтда шу суратни кўриб ухлай олмаганлиги ҳақида ёзув қолдирди. Бошқа бир изоҳчи эса суратдаги қизни «Гарри Поттер. Ҳикматлар тоши» фильмидаги Волан-де-Морт билан ўхшашлик тарафлари бор деб айтди.

Сезгир фойдаланувчилар бу сурат 2015 йилда ижтимоий тармоқларда тарқаганлигини, лекин бугунгидек машҳур бўлмаганлигини пайқашди.

Кўпроқ янгиликлар