«Оскар» мукофоти совриндори, актёр Кристофер Уокен Австралиянинг Qantas авиакомпанияси реклама ролигида иштирок этди. Лавҳани YouTube сайтида томоша қилиш мумкин.

Уокен «Криминал новелла», «Энни Ҳолл» ва «Буғулар овчиси» каби фильмлардаги роли билан танилган.

Уокен Qantas’нинг янги ҳазиломуз рекламасида, тез-тез парвоз қилувчи йўловчилар, авиакомпания дастури доирасида имтиёз балларини қандай кўпайтиришлари мумкинлигини намойиш этган. Лавҳа сўнггида, артист ўзининг рақсга тушиш қобилиятини ҳам кўрсатган.

News.com.au сайтининг ёзишича, Уокен рекламада биринчи марта тушаётгани йўқ. Масалан, у бир пайтлар Kia реклама ролиги қаҳрамони ҳам бўлганди.

Бундан аввалроқ, Emirates авиакомпаниясининг америкалик актриса Женнифер Энистон бош ролни ижро этган видеолавҳаси интернет хитига айлангани хабар қилинган эди.