"Арсенал" жамоаснинг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес ўз мамлакатидаги болаларга 2та сунъий қопламали футбол майдони совға қилган.

The Telegraph нашрида ёзилишича, 27 ёшли футболчи ўзи туғилган Токопилья шаҳрида хайрия тадбири ўтказган ва болаларга футбол майдонларини туҳфа этган.

"Одамлар баъзида ёмон йўлларга кириб кетишади ва гиёҳванд ёки пиёнистага айланишади. Лекин бундай бўлиши керак эмас. Мен истайманки, болалар вақтларини майдонда футбол ўйнаш билан ўтказишсин. Бундай имконият менинг болалигимда бўлмаганди.

Яхши ҳамки Чилидан ўз вақтида кетганман ва футбол ўйнашни бошлаганман. Лекин бу кичкина шаҳар ва ундаги барча болаларда ҳам четга чиқиш учун имконият йўқ.

Ҳар сафар Чилига келганимда мен уларга ёрдам бериш учун ҳаракат қиламан. Уларнинг юзида табассум кўришни истайман", дейди Санчес.