Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 29 мартдаги буйруғига асосан Облоқулов Шерзод Соатқулович Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Шерзод Облоқулов 1980 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У дастлабки фаолиятини Навоий вилояти Конимех туман прокуратураси терговчи лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаб, 2003 йилдан мазкур туманда терговчи, 2005 йилдан Навоий вилоят прокуратурасида бўлим АМИБ терговчиси, 2006 йилдан Хатирчи туман прокурорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилди.

Шерзод Облоқулов 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ишга ўтиб, бошқарма прокурори ҳамда бошқарма катта прокурори лавозимларида ишлади. 2011 йилдан Хатирчи туман прокурори, 2013 йилдан ҳозирги пайтгача Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.