УЕФА расмий сайтида Украинанинг «Днепр» жамоаси кейинги 3 йил давомида 1 йил муддатга еврокубокларда иштирок этишдан маҳрум қилингани ҳақида расман эълон қилинди.

Шундай жазо Бокунинг «Интер» ва руминларнинг «Тиргу-Муреш» жамоаларига нисбатан ҳам қўлланган.

Қайд этилишича, бу жамоалар кейинги 3 мавсум давомида еврокубокларда қатнашишни таъминловчи ўринларни эгалласа, 1 йилни еврокубоксиз ўтказади.

Бу қарорга жамоаларнинг ўз футболчилари ва мураббийларидан қарздорлиги сабаб бўлган.

Қайд этиш керакки, «Днепр» жамоаси 2015 йилда Европа Лигаси финалида ўйнаганди. Жорий мавсумда днепропетровскликлар Украина чемпионатининг 19 туридан кейин 4-ўринда бормоқда ва бу ўрин Европа лигасида иштирок этишга имкон беради.