“The Exchange” беш нафар йигитдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос овоз ва услубга эга. Бу “а капелла” гуруҳи саналиб, у чолғу жўрлигисиз қўшиқлар куйлайди, ижрода хилма-хил мусиқий усуллар - ритм ва блюз, рок, госпел, опреа ва ҳип-ҳопни қориштиради. Унинг товушида ҳар доим у қадар маромига етмаган, аммо жўшқин инсоний овозни илғайди киши. 

Ансамбль аъзолари қуйидагилар: Эйрон Спербер, Альфредо Остин, Кристофер Диаз, Жамал Мур ва Ричард Стейнер. “The Exchange” бутун дунё бўйлаб гастроллар уюштирган, Лондондан Конгонггача, Аляскадан Дубайгача, Вегасдан Сингапургача, Виржин оролларидан Австралиягача саёҳат қилган. 

Ўзбекистондалиги чоғида бу америкалик вокал гуруҳи Тошкент ва Самарқанд мусиқа коллежларида маҳорат дарслари ўтади. У Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ёш мусиқасеварлар билан учрашади. 8 апрель куни, “The Exchange” Ўзбекистон давлат консерваториясида ўзбек эстрадаси юлдузи Мансур Тошматов жўрлигидаги концертда қатнашади. 9 апрель куни эса гуруҳ концерти Тошкентдаги “Туркистон” саройида бўлиб ўтади. 

Гуруҳ ташрифи АҚШ Давлат департаментининг америкача мусиқий жанрларни халқаро маданий алмашув ташаббуслари орқали намойиш этувчи “Америка мусиқаси хорижда” дастури доирасида ташкиллаштирилган. Қолаверса, “The Exchange” ЮНЕСКО шафелигида ўтказиладиган Ўзбекистондаги халқаро жаз фестивалининг таркибий қисмидир. 

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси “The Exchange”ни Ўзбекистонга олиб келишда Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ботир Зокиров номидаги давлат эстрада симфоник оркестри билан ҳамкорлик қилди. Концертларга кириш бепул бўлиб, чипталарни АҚШ элчихонасидан олиш мумкин. Мусиқа шайдолари чипта буюриш учун Tashkent-Program@state.gov манзилига хат юборишлари лозим. Мактуб йўллаганларга тасдиқнома ва тафсилотлар баён этилган электрон хабар жўнатилади.