2016 йилнинг март ойида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида муайтайнинг WMF йўналиши бўйича ўтказилган XXIII жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 6 олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрат музейида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Чемпионатда Темур Булоқов, Суннатилла Рашидов, Шаҳриёр Жўраев, Жавоҳир Ҳамроқулов, Акром Шарипов, Темур Жабборов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Рустам Абдиев, Шеҳроз Холмирзаев, Шерзод Эргашев иккинчи, Зафар Ҳусанов ва Камолжон Одилов учинчи ўринни эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.