Build 2016: Microsoft конференциясидан энг муҳим хабарлар

Технология 01 Апрель 2016 1170

Apple ҳар йили WWDC тадбирини июнь ойида ва Google эса май ойида Google I/O анжуманини ўтказганидек, Microsoft ҳам ҳар йилнинг март ойида дастурчиларни Build конференциясига таклиф этади. Конференцияда Windows 10, HoloLens, чат-ботлар ва Bash буйруқлар қатори тадбирнинг энг муҳим эълонларидан бири бўлди.

Windows 10да Linuxнинг Bash буйруқлар қатори пайдо бўлади

Кўп йиллар давомида Linux ва Windows платформалари каби бошқа турли платформалар бўлмаган: биринчиси – максимум даражада очиқ ва кастомлаштириш мумкин, иккинчиси – ёпиқ ишланган. Аммо 2015 йилнинг баҳор ойларидан бошлаб Windows очиқ Дастурий таъминот (ДТ) томон қадамларни қўя бошлади ва корпорациянинг топ-менежери Windows opensource-русуми пайдо бўлиши ҳақида сўз очган эди.

Build конференциясида Windows 10га Bash буйруқлар қаторини ўрнатишини эълон қилди ва кўплаб дастурчиларнинг фикрига кўра бу буйруқлар қатори Windowsга муҳим бўлган дастур эди.

HoloLens кўзойнагининг дастурчилар учун сотувга чиқарилиши бошланди

 

HoloLens виртуал реаллик кўзойнаклари 2015 йилда намойиш этилган бўлсада, сотувга улар бир йил ўтиб чиқарилмоқда. Шунда ҳам компания чегараланган савдони амалга оширмоқда: Microsoft 29 февралда дастурчилардан буюртма олишни бошлаган.

Тўпламнинг нархи 3000 доллар деб баҳоланиб, унинг ичига кўзойнак, қувватловчи, сумка ва кликерни (виртуал реалликда бошқариш учун ишлатиладиган қурилма) киритилган. америкалик ва канадалик дастурчилар учун 30 мартдан бошлаб қурилма тарқатилишни бошлайди.

Чат-ботлар учун платформа

Ҳозирги кунда автоматик тарзда муаммоларни ҳал этувчи ботлар дастур ишлаб чиқарувчилар орасида трендга айланган. Бундай ботлар Telegram орқали темир йўл чипталарини сотиб олишдан бошлаб Facebook M ақлли ёрдамчисигача фойдаланилмоқда. Пайтдан фойдаланиб, Microsoft ҳам ўзининг ботлар учун платформасини ишлаб чиқди.

Платформа Bot Platform деб номланади. У Facebook M дастурига ўхшайди: дастурчилар ўзларининг иловаларида фойдаланувчиларнинг вақтини тежаш учун уни ўрнатишлари мумкин. Мисол учун, энди сиз пицца буюртирмоқчи бўлсангиз, “Cortana, менга пицца буюртир” десангиз бўлди, овоз ёрдамчисидаги ботнинг ўзи буюртмани амалга оширади. Бу технология компанияга Skype учун 3D-қаҳрамонли ботларни ўрнатишга имкон берди.

Microsoft бош директори Сатья Наделла суҳбатлашувчи ботларга катта умид боғлаяпти. Унинг фикрига кўра, инсонлар тилини тушунувчи сунъий интеллект – компьютердан фойдаланишнинг янги босқичи бўлади.

270 миллион фойдаланувчининг компьютерларида Windows 10 ўрнатилган

Microsoft компанияси вакилларининг хабарига кўра, Windows 10 операцион тизими компания тарихидаги энг тез тарқалаётган операцион тизимга айланди.

Бир йилга етмасдан компания 270 миллион фойдаланувчиларга Windows 10 операцион тизимини етказиб берди. Аммо Microsoft 2017 йилда 1 миллиард фойдаланувчиларга эришишни мақсад қилиб қўйган, юқоридаги кўрсаткич эса унинг тўртдан бир қисми ҳисобланади.

2016 йилнинг ёз ойида эса Windows 10’нинг катта Anniversary Edition деб номланган катта янгиланиши кутилмоқда. Бу янгиланиш компьютерларга Windows Ink стилусидан фойдаланиш имконини беради.

Бундан ташқари, Windows 10 Anniversary Edition операцион тизимида ишлайдиган Xbox One қурилмаларида Windows Store’даги ўйинларни ўйнаш имкони пайдо бўлади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар