Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельеринга қизиқиш билдирмоқда.

The Sun нашри берган хабарга кўра, Гвардиола 21 ёшли футболчи орқали янги жамоасининг ўнг қанот ҳимоясидаги муаммоларни бартараф этишни истамоқда

Хабарда қайд этилишича, испаниялик футболчига унинг собиқ жамоаси «Барселона» ва Германиянинг «Бавария» клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

Бельериннинг «канонирлар» билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар давом этади. Футболчи жорий мавсумда 29 учрашувда майдонга чиққан бўлиб, тўртта голли узатмани амалга оширган.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, унинг тахминий трансфер нархи 13 миллион еврони ташкил қилади.