Жейсон Стэйтем LG компаниясининг рекламасида барча қаҳрамонларни гавдалантирди

Маданият 01 Апрель 2016 768

LG компанияси LG G5 смартфони янги проморолигини намойиш этди. Унда таниқли киноюлдуз Жейсон Стейтем экранда кўринган барча қаҳрамонларни ўзи талқин этган.

1 апрель куни YouTube каналида чиққан видеода Стейтем нафақат аёл ва эркак ролларида, балки коляскадаги бола образида ҳам намоён бўлган.

29 март куни ижтимоий тармоқларда LG G5 смартфонининг реклама ролиги пайдо бўлган эди. Унда актёр Cam Plus фотомодулли гажетдан фойдаланаётган аёл кўриинишида чиққанди.

LG компанияси 21 февраль Барселонада бўлиб ўтган Mobile World Congress 2016 кўргазмаси доирасида янги G5 смартфонини тақдим этди. Унинг энг ўзига хос жиҳати - модулли тизим бўлиб, у фойдаланувчига бир қатор янги имкониятларни беради.

Жейсон Стейтем режиссёр Гай Риччининг "Катта ютуқ", "Револьвер" каби фильмлари орқали танилган. Шунингдек, унинг иштирокидаги "Адреналин", "Ташувчи", "Тутқич бермаслар" блокбастерлари томошабинлар кўнглидан жой олган.

Кўпроқ янгиликлар