«Челси» жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Англия кубоги доирасидаги «Эвертон»га қарши учрашувда (0:2) амалга оширган ҳаракатлари туфайли 1 ўйинга дисквалификация қилинди ва 20 минг фунт миқдоридаги жаримага тортилди.

Бундан ташқари, у FA томонидан огоҳлантириш олган. Энди у «Астон Вилла»га қарши 2 апрель куни ўтказиладиган ўйинда иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи «Эвертон»га қарши ўйин вақтида рақиб футболчиси Гарет Бэрри билан баҳслашиб қолган ва майдондан четлатилганди. Аввалига у рақибининг бўйнига тишларини ботиргани гумон қилинганди, кейинроқ ундан бу гумон олинди.

"Челси" Англия кубогини тарк этди, Диего Коста рақибни тишлагани учун майдондан четлатилди

«Челси»: «Диего Коста Бэррини тишламаганини айтди»

Бэрри Коста ўзини тишламаганини айтди

Гуус Ҳиддинк: «Кафолат йўқ, балки Костанинг жиғига тегадиганлар ундан бўса олишни истагани учун шундай иш қилишар»